Испания бош вазири Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди

Фото: AFP 2018 / Fabrice Coffrini
Испания бош вазири Педро Санчес G20 саммитида Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ этиш таклифи билан чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, халқаро молиявий тизимни «мустаҳкамлаш» эҳтиёжи мавжуд.
Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Жаҳон савдо ташкилоти ислоҳ этилиши ва модернизация қилинишини қўллаб-қувватлайди.
Шу билан бирга, Санчес глобал даражадаги криптоактивларни тартибга солиш механизмини ташкил этишга чақирди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия бош вазири Дмитрий Медведев Жаҳон савдо ташкилотини ислоҳ қилиш зарурати пайдо бўлгани ҳақида гапирганди.
Мавзуга оид

19:24 / 23.02.2025
Испанияда одам савдоси билан шуғулланган йирик тармоқ фош этилди

22:23 / 19.02.2025
Испания ва Миср Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кўчирилишига қарши чиқди

22:45 / 18.02.2025
Канада ва Испаниянинг Ўзбекистондаги янги элчилари тайинланди

17:55 / 06.02.2025