Келесда ИИБ ходими пичоқланди

Иллюстратив фото
Шу йил 16 ноябрь куни Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. (аёл) ўзи ишлаётган “Maximal-Market” дўконида фуқаро Б.А. билан ўзаро жанжаллашаётган вақтида дўконга харид учун кирган Тошкент тумани ИИБ ходими, лейтенант С.М. уларни ажратмоқчи бўлганида фуқаро Б.А. пичоқ билан ходимга жароҳат етказган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада лейтенант С.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.А. қўлга олинган.
Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:57 / 03.03.2025
“Пора эмас, раҳмат сифатида берганди” – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

14:50 / 27.02.2025
ИИБдан яна ўлик чиқди: Узундаги қотиллик иши доирасида сўроққа олиб кетилган фермер вафот этди

08:38 / 18.12.2024
Гулистон ИИБ ТБ фуқаролик низосидан жиноят иши “ясади”. Терговчи янги йилни иссиқ уйида, 50 ёшли аёл эса Россия хибсхонасида кутиб оладими?

10:20 / 20.12.2023