Виктория кўлида фожиа: камида 44 киши ҳалок бўлди

Фото: STEPHEN MSENGI
Африкадаги Виктория кўлида паромнинг чўкиб кетиши оқибатида камида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN маҳаллий расмийлар маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қутқарувчилар 37 кишини сувдан чиқариб олишга муваффақ бўлишган. Шу билан бирга, қутқарув амалиётини воқеа рўй берган жойда кўриш масофаси пасайганлиги сабабли тўхтатиб туришга ҳам мажбур бўлинди. CNN маълумотларига кўра, у 21 сентябрь куни эрталабки соатларда давом эттирилади.
Фавқулодда ҳолат Танзания ҳудудий сувларида юз берди.
Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошларида Индонезияда бортида 140 йўловчи бўлган паром чўкиб кетганди.
Мавзуга оид

20:43 / 09.03.2025
Африканинг 15 та давлати 2024 йилда интернетни блоклаш бўйича рекорд ўрнатди

16:24 / 06.02.2025
Ўзбекистон ва Сомали ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилди

09:05 / 31.01.2025
Россия Суриядаги ҳарбий контингентини Ливияга кўчирадими?

14:52 / 24.01.2025