«Барселона»нинг яна икки нафар футболчиси «Эвертон»га ўтди

Фото: AP
«Барселона» ҳимоячиси Йерри Мина ва яримҳимоячиси Андре Гомешнинг «Эвертон»га ўтишлари деярли аниқ бўлиб улгурди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, футболчилар Каталониядаги клиникалардан бирида тиббий кўрикдан ўтиб бўлишган. Яқин соатларда трансферлар ҳақида расмий маълумот берилиши кутилмоқда.
Манбада айтилишича, «Барселона» 23 ёшли колумбиялик футболчиси юзасидан «МЮ»дан таклиф бўлишини имкон қадар охиригача кутган, бироқ манчестерликлардан дарак бўлмаган.
Мина, миш-мишларга қараганда, 30-35 миллион евро эвазига «Эвертон»га ўтмоқда. Гомеш эса бир йилга ижарага берилади.
Эслатиб ўтамиз, ушбу трансферлар ойнасида «Барса»дан Люка Динь 20 миллион евро эвазига мерсисайдликлар сафига ўтди.
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025