Наркомафия исковуч итнинг ҳаёти учун 70 минг доллар таклиф қилди

Фото: Twitter.com/Policía Antinarcóticos
Гиёҳванд моддаларни олиб ўтиш билан шуғулланувчи Колумбиядаги йирик гуруҳ вакиллари Шарпа лақабли полиция итининг ҳаёти учун 200 млн песо миқдорида мукофот эълон қилишди. Бу ҳақда Tvnotas портали хабар бермоқда.
Портал маълумотларига кўра, ит хизмат вақтида тахминан тўққиз тонна кокаинни топишга муваффақ бўлган. Полицияга қарашли исковуч итнинг бундай ютуқлари наркомафияни шу даражада ғазаблантирдики, ҳатто «Кўрфаз клани» гуруҳи етакчиси Дарио Усуга немис овчаркасининг ҳаёти учун 200 млн песо таклиф қилган.
Таъкидланишича, полиция наркомафия томонидан берилган эълондан хабар топгач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Шарпани Богота аэропортига хизматга ўтказиш ҳақидаги қарорга келган. Полициячиларнинг фикрича, итга бу ерда ҳеч қандай таҳдид бўлмайди.
Мавзуга оид

12:53 / 03.03.2025
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтда фуқаро итлар ҳужумидан сўнг вафот этганини рад этди

18:20 / 29.01.2025
Колумбия АҚШдан депортация қилинган мигрантларни ўз самолётларида ва кишансиз қайтарди

18:52 / 27.01.2025
Трамп ва Колумбия президенти бир-бирига савдо уруши очишди. Аммо кейин бу фикрдан қайтишди

08:50 / 27.01.2025