КХДР етакчиси билан селфи: Сингапур вазирлари ва Ким Чен Ин
Сингапур вазирлари ижтимоий тармоқларда шаҳар бўйлаб сайр қилаётган Шимолий Корея етакчиси билан бирга тушган суратларини жойлашди.
Сингапур таълим вазири Он е Кун Facebook'даги саҳифасида "Кўрфаз ёқасидаги боғлар" паркида олинган селфиси билан бўлишди. Суратда Ким Чен Ин сурат муаллифи ва Сингапур ТИВ раҳбари Вивиан Балакришнан ўртасида тасвирланган.

Балакришнан ҳам ўз аккаунтида шунга ўхшаш суратни жойлаштирган.

12 июнь куни Сингапурда тарихдаги илк АҚШ ва КХДР расмийлари ўртасидаги саммит ўтказилиши режалаштирилган. Унда Америка президенти Дональд Трамп ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўртасида учрашув бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

21:22 / 07.03.2025
Фирибгарлар Сингапур бош вазири дипфейк видеосидан фойдаланиб криптовалюта сотди

11:53 / 11.02.2025
Сингапурда ҳарбий денгиз дронлари навбатчилик қилишни бошлади

15:31 / 09.02.2025
Ким Чен Ин Россия армиясининг «адолатли ишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини» айтди

22:10 / 29.01.2025