Tesla 120 мингдан ортиқ Model S автомобилларини ортга чақиртириб олмоқда

Фото: REUTERS/Elijah Nouvelage
Американинг Tesla электрмобиллар ишлаб чиқарувчиси 123 мингта Model S автомобилларини ортга чақиртириб олмоқда. Бу руль гидрокучайтиргичи билан боғлиқ эҳтимолий муаммолар туфайли юз беряпти, деб хабар қилади Рейтер агентлиги компания мижозларига юборилган мактубга таянган ҳолда.
Компаниянинг кўрсатишича, автомобиллар ортга чақиртириб олинишига руль гидрокучайтиргичидаги болтларни алмаштириш зарурати сабаб бўлган. Улар занглашга мойил бўлиб, бу айниқса совуқ иқлим шароитида юз беради, шунда йўлларга музга қарши реагент сепилади, у кальций ва магний тузларига эга.
Компаниядан таъкидлашларича, 2016 йилнинг апрелига қадар чиқарилган моделлар ортга чақиртириб олинади.
Мавзуга оид

16:53 / 11.03.2025
Доналд Трамп Илон Маскни қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида Tesla автомобили харид қилади

11:58 / 11.03.2025
Tesla акциялари қиймати бир кунда 15 фоизга тушиб кетди

22:28 / 09.03.2025
Йил бошидан бери Илон Маскнинг бойлиги 100 млрд долларга камайди

18:04 / 26.02.2025