Жиззахда мудҳиш ЙТҲ, ҳайдовчилар ҳалок бўлди
Жиззах вилоятининг Зафаробод туманида 6 март куни соат 20.20ларда Лолазор ҚФЙ Афросиёб кўчаси рақамсиз уйда яшаган, туман сув хўжалиги ишчиси, 1971 йилда туғилган А.Х. ишонч қоғози билан бошқарувидаги “ВАЗ-2107” русумли автомашинасини “Арнасой-Зафаробод-Пахтакор” йўлининг 11-километрида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Арнасой тумани Янгибўстон қишлоғида яшаган, 1982 йилда туғилган Б.Н. бошқарувидаги “ВАЗ-21011” русумли автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.
Натижада “ВАЗ-21011” автомашинаси ҳайдовчиси Б.Н. жароҳат олиб воқеа жойида, “ВАЗ-2107” автомашинаси ҳайдовчиси А.Х. касалхонага келтирилганида вафот этган.
Мавзуга оид

00:17 / 13.03.2025
Жиззахга 30 та замонавий автобус олиб келинди

12:10 / 11.03.2025
Жиззахда маст ҳолда машина бошқариб, опа-сингилнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи узоқ муддатга қамалди

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

10:15 / 04.03.2025