Спорт | 00:30 / 07.03.2018
8095
2 дақиқада ўқилади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси вазирни аҳмоқ деб атади

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси, айни вақтда телевидениеда эксперт бўлиб ишлаётган Гари Невилл мамлакат ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг Англия миллий терма жамоаси 2018 йилги жаҳон чемпионатини бойкот қилиши мумкинлиги ҳақидаги сўзларига кескин муносабат билдирди.

«У калтафаҳм аҳмоқ! Бу ерда футболни аралаштиришдан нима маъно?!» — дея ёзган Невилл ўз твиттерида.

Бундан аввалроқ Жонсон Россия давлат разведка бошқармаси собиқ ходими Сергей Скрипалнинг Англиянинг Солсбери шаҳрида заҳарлангани ҳақидаги хабарлардан кейин Англия термаси Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкинлиги ҳақида айтганди.

Скрипаль Россия томонидан Буюк Британия фойдасига жосусликда айбланган ва 2006 йилда давлат хоини сифатида судланган эди.

«Бу воқеа юз берганидан сўнг, Буюк Британиянинг жаҳон чемпионатида иштирок этишини тасаввур қилолмаяпман» - деган Жонсон.

Эслатиб ўтамиз, 66 ёшли Скрипаль ва унинг қизи Юлия ўткир заҳарланиш ташхиси билан шифохонага ётқизилган эди. Уларнинг аҳволи ўта оғир даражада экани айтилмоқда. Терговчилар маълумотига кўра, жуфтлик Zizzi ресторанида овқатланганидан сўнг, маҳаллий савдо марказларидан биридан оғир аҳволда топилган. Уларнинг овқатига кучли наркотик анальгетик - фентанил қўшиб берилган бўлиши мумкин.

Кейинроқ Буюк Британия ташқи ишлар вазирлиги вакиллари ташкилот раҳбарининг ЖЧ-2018 ўйинларини бойкот қилиш ҳақидаги сўзлари футболчиларга эмас, балки амалдорларга тааллуқли экани ҳақида баёнот берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди