АҚШда бошпанасизлар совуқда қандай жон сақлайдилар?

Фото: aa.com
АҚШда 550 мингга яқин бошпанасиз совуқда омон қолишга ҳаракат қилмоқда. Охирги кунларда АҚШда ҳаво ҳарорати рекорд даражада пасайиб кетди.
2017 йил статистикасига кўра, АҚШдаги бошпанасизларнинг 68 фоизи – 374 минг киши приютларда жон сақласа, қолган 32 фоизи – 172 минг киши кўчада жон сақлашига тўғри келмоқда.
АҚШнинг бошпанасизларга ёрдам бериш миллий жамияти маълумотларига кўра, бошпанасизлар энг кўп миқдорда Нью-Йорк ва Нью-Жерсида яшайдилар. АҚШнинг бу ҳудуди аҳолиси 20 млн кишидан кўпроқни ташкил қилади. Бу ерда 86 минг бошпанасиз бор.
Нью-Йоркда бошпанасизлар Times Square, Бродвей ва бутиклар жойлашган Бешинчи авенюда мужассамлашган.
Улар Grand Central станциясида фуқароларга эшикларни очишда ёрдам бериб, ичкаридан уфурувчи иссиқ ҳавода қўлларини иситадилар.
Нью-Йоркнинг энг гавжум станцияларидан бири Port Authority’да бошпанасизлар совуқдан сақланиш учун адёлларга ўраниб ёки ухлаш қопчаларида ухлайдилар.
Совуқ тунни станция ва вокзалларда ўтказишга уринувчи бошпанасизлар полициянинг тажовузкор ҳаракатларига дуч келадилар.