Итлар кўпроқ кимларни тишлаши маълум қилинди

Фото: Vottak.net
Ливерпуль университети олимларининг сўзларига кўра, итлар кўпроқ руҳий жиҳатдан беқарор одамларга ҳужум қилар экан. Journal of Epidemiology & Community Health'да тақдим этилган маълумотлар шундан далолат бермоқда.
Тадқиқот натижаларига кўра, итлар аксарият ҳолатларда ўз эгаларига эмас, нотаниш кишиларга ташланар экан. Шу билан бирга, улар кайфияти кескин ўзгаришларга мойил инсонларни тишлаш эҳтимоли юқори бўлади. Олимларнинг таъкидлашича, итнинг агрессив реакция эҳтимоли "жабрланувчи"нинг ёшига пропорционал равишда ошар экан.
Тадқиқотда қатнашган 694 нафар иштирокчидан 172 киши ҳаётида бир марта бўлса-да, ит ҳужумига йўлиққани маълум бўлди. Шунингдек, маълум бўлишича, эркаклар аёлларга нисбатан 1,8 марта кўп итларнинг ҳужумига дуч келишган. Бундан ташқари, бир неча ити бор кишилар уй ҳайвони боқмайдиганларга нисбатан 3,3 марта кўп жониворлар ҳужумига йўлиқишган.
Сўровнома Англия шимоли-ғарбидаги Чешир шаҳри аҳолиси орасида ўтказилган. Қатнашчилар руҳий ҳолат таҳлилига йўналтирилган анкеталарни ҳам тўлдириб, уларга ит ҳужум қилган ё қилмаганига доир маълумот беришган.
Мавзуга оид

15:43 / 12.03.2025
Интернет тезлигини пасайтиради: иссиқхона газларининг яна бир зарари аниқланди

14:18 / 01.03.2025
Олимлар Марсда қумли соҳилларга эга бўлган океан изларини топди

15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди

17:02 / 26.02.2025