Чеченистонлик киши 10 йил ичакда унутиб қолдирилган зонд билан яшагани маълум бўлди

Фото: РИА Новости
Чеченистонлик шифокорлар уларга ёрдам сўраб мурожаат қилган эркакнинг ичагидан 10 йил аввал украиналик жарроҳлар томонидан унутиб қолдирилган зондни топишди. "ВладТайм" шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Чеченистоннинг 60 ёшли фуқароси Асланбек шифокорларга ичакдаги оғриқлардан шикоят қилган. Шу боис уни рентгенга йўллашган. Олинган натижа нафақахўрнинг ичагида келиб чиқиши номаълум бўлган жисм борлигини кўрсатган. Операция вақтида шифокорлар ичакдан 3 метрли зондни олишган.
Маълум бўлишича, 10 йил илгари Харьковда беморнинг ичак соҳаси операция қилинган. Ўшанда шифокорлар бемор организмида зондни унутиб қолдиришган. Ҳозир Асланбек ўзини яхши ҳис қилмоқда, у украиналик жарроҳлар билан судлашмоқчи эмас.
Мавзуга оид

20:30 / 10.03.2025
Чеченистон расмийлари Telegramʼни блокдан чиқаришга чақирди

17:22 / 09.03.2025
Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди

22:44 / 27.02.2025
Рамзан Қодировнинг қизи Чеченистон бош вазири ўринбосарлигидан кетди

15:52 / 01.01.2025