Дунёдаги энг чиройли манзарали аэропортлар аниқланди
Дунёдаги энг чиройли манзарага эга аэропорт деб Кариб денгизининг Саба оролида жойлашган Хуанчо-Ираускин тан олинди. Туристлар бундай танловни гўзал манзаралар ва ноодатий табиат туфайли қилишган. Бу ҳақда PrivateFly тадқиқотчилик компанияси сайтида хабар берилди.
Бундан ташқари, Хуанчо-Ираускин дунёдаги энг хавфли ўнта аэропорт рўйхатига ҳам киради. Ҳаво қўналғасига қўниш фақатгина уч турдаги самолётларга рухсат берилади, 400 метрли учиш-қўниш йўлаги эса дунёдаги энг қисқа, деб топилган.
Рўйхатнинг иккинчи ўрнидан Ирландиядаги Донегол аэропорти жой олди. Бу ерга фақатгина бир авиакомпания мунтазам рейсларни амалга оширади.
Учинчи поғонада – Франциядаги аэропорт: Ўрта ер денгизи қирғоғида жойлашган Ницца Ложувард Қирғоқ.
Шунингдек топ-10га Гибралтар, Квинстаун (Янги Зеландия), Лондон-Сити (Буюк Британия), Малика Юлиана аэропорти (Кариб ороллари), Орландо (АҚШ), Барра (Буюк Британия) ва Билли Бишоп Торонто Сити (Канада) аэропортлари ҳам кирди.
Мавзуга оид

09:27 / 11.03.2025
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025