Истанбулдаги портлаш видеотасвирга тушиб қолди

Истанбулда содир этилган иккита теракт кўнгиллиларнинг видеотасвирига тушиб қолди.
Видео Life Video деб номланган фойдаланувчи томонидан YouTube’да жойлаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Истанбулда Тошкент вақти билан 00.30да Мачка парки ва “Водафон Арена” стадиони олдида юз берган. Маълумотларга кўра, у худкуш ва миналаштирилган машина ёрдамида амалга оширилган.
Шу пайтга қадар олинган маълумотларга кўра, портлаш қурбонлари сони 29 нафарга етди, улардан 27 нафари полиция ходими. Бундан ташқари, Туркиянинг «Бешиктош» жамоасининг 2 нафар ходими ҳам ҳалок бўлган.
Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўғаннинг маълум қилишича, Истанбулдаги терактлардан мақсад янада кўпроқ кишиларни ўлдириш бўлган.
Мавзуга оид

23:45 / 07.03.2025
АҚШда қўлга олинган шахс «Крокус»даги терактга алоқадор эканини тан олди

18:53 / 05.03.2025
Трамп афғонистонлик «Бош террорчи» ҳибсга олинганини эълон қилди

19:55 / 27.02.2025
Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари бўлиб ўтди

22:37 / 22.02.2025