Kun.uz экзит-полли: Сайт ўқувчилари кимга овоз берганини маълум қилди

Фото: ЎзА
4 декабрь куни Ўзбекистон Республикасида президентлик сайлови бўлиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, овоз беришлар тўхтатилган соат 20:00 ҳолатига, Ўзбекистон Президенти сайловида овоз берган сайловчилар сони 17 миллион 941 минг 955 нафарни ёки рўйхатга олинган барча фуқароларнинг 87,83 фоизини ташкил этди.
Kun.uz нашри ўз ўқувчилари орасида Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун кўрсатилган номзодларнинг қайси бирига овоз бергани борасида ўзига хос сўров ўтказди. Ушбу сўровномада жами 3514 нафар киши иштирок этди.
Шу соатгача олинган натижаларга кўра:
1. Шавкат Мирзиёевга -85.43 фоиз;
2. Сарвар Отамуратовга - 8.20 фоиз;
3. Наримон Умаровга - 3.30 фоиз;
4. Хатамжон Кетмоновга - 3.07 фоиз Kun.uz ўқувчиси овоз берган.
Эслатиб ўтамиз: Бўлиб ўтган сайловнинг расмий натижаси бугун, 5 декабрь куни соат 16:00да Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади ва сайтимиз орқали етказилади.
Мавзуга оид

16:07 / 28.02.2025
Қайси соҳа вакиллари даромадлари ошишини кўпроқ кутяпти?

10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади

09:38 / 23.02.2025
Кун сўрови: бир ойда қанча картошка сотиб оласиз?

14:45 / 08.02.2025