«Реал»нинг икки собиқ юлдузи жамоага қайтишни истамоқда

Мадриднинг «Реал» клуби собиқ футболчилари Анхель Ди Мария ва Месут Ўзил ўз вақтида жамоани тарк этганидан афсусланмоқда ва клубга ўз хизматларини қайта таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Marca хабар берган.
Ди Мария «ПСЖ»да бахтиёр эмаслигини ва Карло Анчелотти «Реал»и давридаги спорт формасига қайта олмаётганини билдирган. Манбада ёзилишича, футболчи «ПСЖ» ўйин услубига мослаша олмаётган эмиш. Футболчи «Реал»дан кетганидан кейинги фаолиятида ўсиш бўлмаётганидан норози.
Ўзилнинг амалдаги шартномаси 2018 йил ёзда ниҳоясига етади. Футболчи ҳозирча «Арсенал» билан янги шартнома бўйича музокараларни якунлай олгани йўқ, шу боисдан унинг Испанияга қайтиш эҳтимоли бор, деб ёзади [«Реал»ни доим қўллаб-қувватлаши айтиладиган] газета.
Флорентино Перес ва «Реал» раҳбарияти футболчиларнинг вазиятини кузатмоқда.Улар Ўзил ва Ди Мария ҳар қандай клубни кучайтира олади деб ҳисоблашади.
Мавзуга оид

13:53 / 10.03.2025
«Реал» «Барса»га етиб олди, «Рома»да ғалабали серия. Кун ўйинлари

12:16 / 05.03.2025
Мадрид дербисида шедевр голлар, «Арсенал»да рекорд ҳисоб. ЕЧЛда кун ўйинлари

12:30 / 02.03.2025
«Реал»да сенсацион мағлубият, «Сити» кубок ютмоқчи. Кун ўйинлари

12:56 / 24.02.2025