Курдлар Туркиянинг Раққа учун жангда иштирок этишига қарши чиқмоқдалар

Фото: © AFP
Суриядаги курд кучлари Туркиянинг Раққани ИШИДдан озод қилиш операциясида иштирок этмаслигига АҚШ бошчилигидаги коалиция билан келишиб олганини маълум қилди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлигига курдлар вакили маълум қилди.
Коалиция қуруқликдаги кучлар сифатида "Сурия демократик кучлари"дан фойдаланиб Раққани озод қилиш операциясини ташкил қилмоқчи. Аввалроқ Пентагон раҳбари Эштон Картер Туркия бу операцияда иштирок этиши мумкинлигини, бу ҳақда музокаралар олиб борилаётганини маълум қилганди. Курдлар эса Туркиянинг операцияда иштирок этишига қарши чиқмоқдалар.
"Туркиянинг иштирок этиш масаласи коалиция билан ҳал қилинди. Туркия операцияда иштирок этмайди", деб маълум қилди "Сурия демократик кучлари" вакили Талол Село.
Туркияда суриялик курдларга мамлакатда тақиқланган "Курдистон ишчи партияси" ташкилотининг шохобчаси сифатида қаралади.
Мавзуга оид

15:45
АҚШда 130 йил муқаддам чўкиб кетган кема қолдиқлари топилди

11:15
Рубио: Европа Иттифоқи санкциялари Украина бўйича музокаралар мавзуси бўлиши мумкин

09:10
Шолц АҚШнинг Украинада ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлади

22:24 / 12.03.2025