Sharp ноодатий кўринишдаги смартфони прототипини намойиш қилди

Sharp компанияси Corner R номли смартфон прототипини тақдим этди. Қурилмада Free-Form Display («Эркин шаклга эга дисплей») технологиясидан фойдаланилган. Бу эса компанияга экран яратишда тўғрибурчакли шакл эмас, корпусга мукаммал тарзда сиғадиган LCD панель ҳосил қилишда ёрдам беради.
В Corner'да юқори қисмдаги чинакам яхлитликка эга 5,2 дюймли 1080p IGZO дисплейи мавжуд.
The Verge нашрининг қайд этишича, аввал ишлаб чиқарувчилар бундай эффект учун экран четини корпус қисмига беркитишига ёки бурчак пикселида доимо қора рангни акс эттиришига тўғри келган.
Айни дамда Sharp Free-Form Display'га эга қурилмаларни тижорат бозорига қачон олиб чиқиш ҳақида маълум қилмаган.
Қайд этиш керакки, бу компаниянинг экран атрофида рамкаси бўлмаган смартфон яратишга бўлган биринчи уриниши эмас. Бироқ, 2015 йил тақдим этилган Aquos Crystal дисплейи тўғри бурчакли эди.
Мавзуга оид

12:38 / 11.03.2025
РБК: Россияда полиция учун смартфонларни бузиб кириш қийинлашди

16:22 / 05.03.2025
Смартфонлардан атиги 72 соат воз кечиш ҳам мия учун фойдали — тадқиқот

21:15 / 03.03.2025
Samsung ўрта бюджетли A56, А36 ва А26 смартфонларини тақдим қилди

18:14 / 17.02.2025