МХҚ: Қозоғистонда ушланган жангарилар Сурияга ўтишни режалаштирган

Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўлга олинган экстремистлар, қўпорувчиликларни содир этиб бўлгач, Сурияга қочишни режалаштирган, дея хабар қилмоқда РИА Новости агентлиги Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасига таянган ҳолда.
Аввалроқ, республика Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Владимир Жумаканов Қарағанда вилоятидаги мхсус амалиёт чоғида 6 нафар жангари қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди. Унинг сўзларига кўра, ушланганларнинг барчаси маҳаллий фуқаролардир. Улар, вилоятда қўпорувчиликларни режалаштирган.
"Шундан сўнг, улар халқаро террорчилик гуруҳлари таркибида жанг қилиш учун Сурияга жўнамоқчи бўлган", — деб хабар қилган Қозоғистон МХҚ.
Жангарилар, шунингдек, Балхаш шаҳридаги Россия ҳарбий базасига ҳам ҳужум уюштирмоқчи бўлишган. Айни вақтда, уларнинг ИШИДга алоқадорлиги текширилмоқда.
фото:© РИА
Мавзуга оид

21:40 / 11.03.2025
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

10:07 / 11.03.2025
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан келишув имзолади

17:50 / 10.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: аш-Шаръа айбдорларни жазолашга ваъда бермоқда

16:19 / 09.03.2025