Олимлар сунъий интеллектни имо-ишораларни танишга ўргатди
Хитойлик олимлар имо-ишораларни юқори аниқликда тушунишга қодир янги усулни ишлаб чиқди. Бу протезларни бошқаришда қўл келиши мумкин.

Фото: ТАСС
Шанхайда жойлашган Цзяо Тун университети олимлари имо-ишораларни танишнинг инновацион усулини ишлаб чиқди. Уларнинг усули мушак сигналларининг тўпланган импулсларидан ҳосил бўлган тасвирларга асосланади.
Мазкур усул юқори зичликдаги сирт электромиографияси (HD-sEMG) сигналларини таҳлил қилишга асосланган — технология мушакларнинг электр фаоллигини юқори аниқликда қайд этади. Тадқиқотчилар сигналларни мушак фаоллигини акс эттирувчи импульсли кетма-кетликларга (cw-CST) ажратиб, ушбу маълумотларни қўлдаги электродларга мос жойлашган икки ўлчамли тасвирларга айлантирган.
Шундан сўнг, ушбу тасвирлар махсус ишлаб чиқилган нейротармоқ орқали таҳлил қилинган — у ишораларни таснифлаш учун керакли белгиларни ажратиб олади. Тажрибалар давомида модел 10 хил ишорани юқори аниқлик билан муваффақиятли аниқлаган ва асосий кўрсаткичлар бўйича мавжуд усуллардан устунликка эришган.
«Анъанавий, қўпол белгилар асосидаги ёндашувлардан фарқли равишда, бизнинг моделимиз мушак фаоллигининг фазовий хусусиятларини ҳисобга олади ва нерв тизими орқали ҳаракатларни бошқаришни янада аниқроқ акс эттиради», — дея таъкидлайди тадқиқот раҳбари Ян Юй.
Муаллифларнинг қайд этишича, ушбу технологиядан кўплаб соҳаларда фойдаланиш мумкин: протезларни бошқариш, жароҳатлардан кейинги реабилитациядан тортиб, кенгайтирилган реаллик интерфейсларига қадар.
«Бизнинг усул мия ва мушаклардаги ўзаро таъсирни аниқроқ ифодалайди ва янги авлод қурилмаларининг асосини ташкил этиши мумкин», — деб қўшимча қилади Ян Юй.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистоннинг Жамму аэропортида портлашлар юз берди — AFP
Жаҳон | 00:23
-
Тошкентдан Лоҳурга учадиган рейслар бекор қилинади
Ўзбекистон | 23:40 / 08.05.2025
-
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади
Жамият | 23:21 / 08.05.2025
-
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
Ўзбекистон | 22:49 / 08.05.2025
Мавзуга оид

21:41 / 08.05.2025
Сунъий интеллект 2 минг йиллик тарихий ўрамни виртуал тарзда очди ва ўқиди

18:00 / 08.05.2025
АҚШ йирик компаниялари мактаб ўқувчиларини сунъий интеллект даврига тайёрлашга чақирди

13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи

18:59 / 06.05.2025