Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди
Россия тинчлик сулҳи тезроқ имзоланиши учун Украинанинг тўртта минтақаси устидан назоратни талаб қилмоқда. АҚШ президенти маъмуриятидаги барча ҳам ушбу шартга рози эмас.Россия тинчлик сулҳи тезроқ имзоланиши учун Украинанинг тўртта минтақаси устидан назоратни талаб қилмоқда.

Фото: Getty Images
Стив Уиткофф Вашингтонда РФ президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриев билан ўтказилган учрашувдан кейин Доналд Трампга Кремлнинг позициясини етказди, деб хабар беради Reuters. Унга кўра, Россия Украинанинг тўртта минтақаси — ДХР, ЛХР, Запорожжя ва Херсон областлари устидан назоратни талаб қилган.
АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф Трампга ушбу шартнинг бажарилиши тинчлик сулҳини тезроқ имзолашга ёрдам беришини айтган.
АҚШ президентининг Украина бўйича махсус вакили генерал Кит Келлог эса Уиткоффни қўллаб-қувватламаган. У Трампга Украина мазкур ҳудудлар бўйича айрим шартларга рози бўлишини, аммо ҳеч қачон бир томонлама тартибда уларнинг Россияга бериб юборилишига кўнмаслигини маълум қилган.
Reutersʼнинг қайд этишича, Россия ўт очишни тўхтатиш учун илгари сураётган шартлар Трамп маъмуриятида келишмовчиликларни кучайтирмоқда. АҚШ президентининг Республикачилар партиясидаги айрим тарафдорлари Уиткофф ушбу масалада ҳаддан ортиқ россияпараст позицияни эгаллаган деб ҳисоблаяпти.
Кирилл Дмитриев Вашингтонга апрел бошларида борган эди — бу Украинага қарши уруш бошланганидан бери Россия расмий вакилининг бундай юқори даражадаги биринчи ташрифи ҳисобланади.
Стив Уиткофф охирги икки ойда Россияга уч маротага борган. 11 апрел куни у Санкт-Петербургда РФ президенти Владимир Путин билан учрашди.
Тавсия этамиз
Путин ўзига ворис тайёрлаётганини айтди
Жаҳон | 20:13 / 04.05.2025
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
“Ёпилган иш” ёхуд отган ўқи ўзига қайтган терговчининг иқрори
Жамият | 15:23 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Абу-Дабида Яқин Шарқдаги биринчи «Диснейленд» пайдо бўлади
Жаҳон | 03:00
-
ЕЧЛ. "ПСЖ" жавоб ўйинида ҳам "Арсенал"ни енгиб, финалга чиқди
Спорт | 02:17
-
NASA 2026 йилда Марсга ракета учириши мумкин
Жаҳон | 01:03
-
«Ғалаба асосан биз туфайли қўлга киритилган». Трамп 8 майни расман Ғалаба куни деб эълон қилди
Жаҳон | 00:31
Мавзуга оид

00:31
«Ғалаба асосан биз туфайли қўлга киритилган». Трамп 8 майни расман Ғалаба куни деб эълон қилди

21:22 / 07.05.2025
АҚШ мигрантларни Ливияга депортация қилишга тайёрланмоқда

21:05 / 07.05.2025
Россия Украина музокараларида жуда кўп нарсани талаб қилмоқда – Вэнс

18:47 / 07.05.2025