Доминиканда том қулаши оқибатида 180 дан ортиқ киши ҳалок бўлди
Фожиа вақтида тунги клубда мингга яқин одам бўлгани айтилмоқда. Концертга мамлакатдаги таниқли сиёсатчилар, спортчилар ва бошқа машҳурлар ҳам келганди. Қўшиқчининг ўзи ҳам қурбонлар орасида, шунингдек, машҳур бейсболчи ва мамлакат провинцияларидан бирининг губернатори ҳам ҳалок бўлган.

Фото: Reuters
Қутқарувчилар Доминикан Республикаси пойтахти Санто-Домингодаги тунги клубда том қулаши оқибатлари бўйича маълумотни янгилади, унга кўра, қурбонлар сони 184 кишига етган, 500 га яқин киши жароҳат олган.
Ҳалок бўлганлар орасида машҳур 51 ёшли собиқ бейсболчи Октавио Дотел ҳам бор. Қутқарувчилар уни вайроналар остидан олиб чиқишган, касалхонага олиб кетилаётганда унинг жони узилган.
Мамлакат президенти Луис Абинадер воқеа жойига келиб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.
Санто-Домингодаги Jet Set тунги клубининг томи 8 апрел, сешанбага ўтар кечаси таниқли меренге ижрочиси Рубби Переснинг концерти пайтида тўсатдан қулаб тушган. Унинг ўзи ҳам ҳалок бўлган.
Маҳаллий нашрлар ёзишича, тунги клубда бу вақтда мингга яқин одам бўлган бўлиши мумкин.
Jet Set – Санто-Домингодаги душанба кунлари рақс мусиқаси концертлари ўтказиладиган машҳур тунги клуб.
69 ёшли Рубби Переснинг концертига мамлакатдаги таниқли сиёсатчилар, спортчилар ва бошқа машҳурлар ҳам ташриф буюрганди.
Қурбонлар орасида Монте-Кристи провинцияси губернатори Нелси Круз ҳам бор, у олинган жароҳатлар оқибатида шифохонада вафот этган.

Клубдаги фожиа арафасида олинган видеоёзувларда одамлар саҳна қаршисидаги столлар атрофида ўтиргани, айримлар рақс тушаётганини кўриш мумкин.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолардан бирида кимдир қўли билан томни кўрсатаётгани ва нимадир тушиб кетаётганини айтгани эшитилган. Видеоёзувда саҳнадаги Рубби Перес ҳам томошабинлардан бири кўрсатган жойга қарагани кўринган.
30 сониядан камроқ вақт ўтгач, кучли шовқин эшитилади, шундан сўнг видеода фақат қора фон пайдо бўлади. Унда аёл кишининг шундай дегани эшитилади: «Дада, сизга нима бўлди?»
Рубби Перес билан бирга концерт берган мусиқачилардан бирининг маҳаллий ОАВга маълум қилишича, 8 апрелга ўтар кечаси соат бирларда том қулаб тушган. «Мен аввалига буни зилзила деб ўйлагандим», - дейди у.
Доминикан Кариб денгизидаги сайёҳлар энг кўп ташриф буюрадиган мамлакатлардан бири ҳисобланади. Ўтган йили, мамлакат расмийларига кўра, бу ерга 11 миллионга яқин сайёҳ келган.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШ ва Ғарбий Европа аҳолисининг қарийб ярми Россия туфайли учинчи жаҳон уруши бошланишини кутмоқда
Жаҳон | 23:08
-
6 май янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ўзбекистон | 23:01
-
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59
-
Трамп ҳусийлар «таслим бўлганини» эълон қилди
Жаҳон | 21:56
Мавзуга оид

20:29 / 08.04.2025
Доминикан пойтахтидаги тунги клуб томи концерт вақти қулаб тушди. Камида 27 киши ҳалок бўлди

08:00 / 28.05.2022
684 нафар ёшлардан иборат «Келажак лидерлари» клублари ташкил этилди

23:13 / 30.03.2020
Доминикан ҳукумати аҳолини спиртли ичимлик ичишни тўхтатишга чақирмоқда

09:36 / 22.01.2020