Россияда америкалик Блэкка чиқарилган ҳукм юмшатилди
Владивосток суди Приморск ўлкасида ўғирлик ва ўлдириш билан таҳдид қилганликда айбланган америкалик аскар учун адвокатнинг шикоятини қисман қаноатлантирди. Гордон Блэкнинг жазо муддати дастлабки қарорга нисбатан етти ойга қисқартирилди.

Гордон Блэк Фото: АР / ТАСС
Владивостокдаги тўққизинчи умумий юрисдикция кассация суди америкалик ҳарбий хизматчи Гордон Блэкнинг жазо муддатини қисқартирди, деб хабар берди ТАСС 7 апрел, душанба куни суд қарорига таяниб. «Блэкка Жиноят кодексининг 158-моддаси иккинчи қисми «б» банди бўйича тайинланган жазо уч йил-у икки ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан қисқартирилсин», — дея агентлик судя қароридан иқтибос келтирган. Дастлаб Владивостокнинг Первомайский туман суди америкалик аскарни 3 йил-у 9 ойга озодликдан маҳрум қилганди.
2024 йил октябр ойи охирида америкалик Россия қонунларига бўйсуниш зарур деб ҳисоблагани учун озод этилишини сўрамоқчи эмаслигини айтди, деб ёзади РИА Новости агентлиги. Шу билан бирга, Блэк алмашинувга умид қилишини билдирди. Аввалроқ Пентагон воқеани изоҳлар экан, унга Владивостокка ташриф буюришга рухсат берилмагани ва америкалик ҳарбийларнинг Россияга келишилмаган ҳар қандай сафари қатъиян ман этилганини маълум қилган эди. Ўшанда АҚШ департаменти вакили Сабрина Сингх Блэк Владивостокка шахсий сабабларга кўра борганини таъкидлаган, аммо Россияга ҳар қандай келишилмаган ҳарбий сафарлар қатъиян ман этилган.
Суд америкалик ҳарбий хизматчи Гордон Блэкни 2024 йил июн ойида ўлдириш билан қўрқитиш ва ўғирликда айбдор деб топди. Эркак май ойида Владивостокда қўлга олинган, у ерга Жанубий Кореяда хизмат қилаётганда танишув иловаси орқали танишган россиялик Александра Вашчукни кўргани келган. Иш материалларига кўра, улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва у қизнинг бўйнидан ушлаб олган, Вашчук буни «ўз ҳаётига ҳақиқий таҳдид» деб билган.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Кашмирда сулҳ эълон қилинганидан кейин портлашлар содир бўлди
Жаҳон | 23:37 / 10.05.2025
-
АҚШда она ва ўғил бир вақтда университетни тамомлади
Жаҳон | 23:18 / 10.05.2025
-
Украина музокарага тайёрлигини айтди, Россия ўйлаб кўришини маълум қилди
Жаҳон | 22:28 / 10.05.2025
-
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди
Жамият | 22:20 / 10.05.2025
Мавзуга оид

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

14:40 / 21.10.2024
Коррупция учун судланган Владивосток собиқ мэри урушга боради

20:38 / 30.07.2024
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги бош консули тайинланди

12:12 / 16.05.2024