Бўстонлиқдаги тоғда адашиб қолган уч киши қутқарилди
Катта Чимён тоғига чиққан фуқаролар пастга туша олмаган ва ФВБга мурожаат қилган.

Фото: ФВВ
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари Катта Чимён тоғида йўлдан адашиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатди.
Қайд этилишича, 5 апрел куни соат 18:15 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги Катта Чимён тоғига сайр қилиш мақсадида борган уч нафар фуқаро йўлдан адашиб, тоғнинг юқори қисмидан пастга туша олмаётгани ва ёрдам зарурлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинган.
Қутқарувчилар томонидан олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқароларнинг жойлашган жойи аниқланиб, тоғнинг денгиз сатҳидан тахминан 3100 метр баландлигидан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.
Таъкидланишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил декабр ойида Бўстонлиқ туманидаги Сурон ота тоғига бориб, йўлдан адашиб қолган беш нафар фуқаро ФВВ ходимлари томонидан қутқарилган эди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
Иқтисодиёт | 10:11
-
Муроджон Аҳмадалиев мутлақ жаҳон чемпионига қарши жанг қилади
Спорт | 09:25
-
АҚШ Халқаро космик станцияни молиялаштиришни қисқартиради
Жаҳон | 23:59 / 03.05.2025
-
Гибрид электромобилларни олиб киришда экологик сертификат олиш талаби қўйилди
Иқтисодиёт | 23:20 / 03.05.2025
Мавзуга оид

17:00 / 03.05.2025
Норин дарёсидаги оролчада қолиб кетган қурувчилар қутқарилди

20:27 / 28.03.2025
Фавқулодда вазиятлар вазирига ўринбосар ва ФВВ академиясига янги бошлиқ тайинланди

13:28 / 09.03.2025
ФВВ газ таъминоти ўчиб қайта ёнганда қандай иш тутиш бўйича муҳим қўлланмани эслатди

10:52 / 05.03.2025