Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент туманида бир-бирига туташ икки бинода ёнғин чиқди
Ҳодиса оқибатида ушбу ҳудудда бўлган учта Damas ёниб зарарланган.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тошкент туманида содир бўлган ёнғин юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 4 апрел куни соат 18:20 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига Тошкент тумани Фаровон МФЙ, Улуғбек кўчасидаги бир-бирига туташ қурилган иккита бинода ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин ўчириш экипажлари ҳодиса жойига соат 18:28 да етиб борган, аланга соат 18:38 да ўраб олинган ва 19:03 да тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида биноларнинг жами 145 метр квадрат майдони ва ушбу ҳудудда фойдаланишга яроқсиз бўлган, носоз ҳолатдаги учта Damas ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида биноларнинг жами 700 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.
«Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда», — дейилади хабарда.
Аввалроқ Наманган вилояти Давлатобод туманидаги метан заправкада Damas ёниб кетгани тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид

21:48 / 24.07.2025
Бўстонлиқ тоғларидаги ёнғин қарийб 7 соатда ўчирилди

10:38 / 24.07.2025
Сурхондарёдаги қўриқхонада рўй берган йирик ёнғин 8 соатда ўчирилди

23:11 / 23.07.2025
Сурхон давлат қўриқхонасида йирик ёнғин бошланди

12:23 / 23.07.2025