Трамп жамоасидагилар энди тез орада сулҳ бўлишига умид қилмаяпти
Ғарб компаниялари Россияга қайтишни ўйламаяпти.

AFP / Scanpix / LETA
Оқ уй маъмурияти яқин бир неча ой ичида Россия ва Украина ўртасида ярашувга эришиш даргумон, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар берган.
Дастлаб АҚШ президенти Доналд Трамп ва унинг бош маслаҳатчилари апрел ёки май ойларида ўт очишни тўхтатишга эришиш, кейинги ойларда эса тўлақонли сулҳ тузишга умид қилишганди. Аммо ҳозир бу мақсадларга эришиш мумкин бўлиб кўринмаяпти. 25 март куни Болтиқбўйи давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан ўтказилган ёпиқ учрашувда АҚШ давлат котиби Марко Рубио тинчлик «кафолатланмагани» ва АҚШ келишув тузишдан «ҳали ҳам йироқдалиги»ни тан олган.
Агентлик суҳбатдошларининг сўзларига кўра, агар илгари юқори мартабали расмийлар кўп ҳафталар давомида Киевнинг позициясидан норозилик билдирган бўлса, сўнгги пайтларда улар Москва уларнинг мустаҳкам тинчлик ўрнатишга уринишларига фаол қаршилик кўрсатаётганига амин бўлиб бормоқда.
Вашингтон Москвага қандай босим ўтказишни режалаштираётгани ҳозирча номаълум. Reuters манбаларидан бирининг айтишича, ҳозирда Оқ уйдагилар янги тариф ва санкция чекловлари имкониятини кўриб чиқиш давом этмоқда. Бироқ, манба улар Россия позициясига катта таъсир кўрсатмаслигини тан олади.
Дастлаб Трампнинг асосий маслаҳатчилари санкцияларни юмшатиш ёки аксинча, уларни кучайтириш истиқболлари Москвани тинчлик келишувига яқинлаштириш учун етарли бўлишига умид қилишган эди, аммо энди улар бундай эмаслигини тушуниб етишди.
Авваллари Путин «тинчлик истаётгани»га ишонч билдириб келган Трамп сўнгги кунларда ўз риторикасини кескин ўзгартирди. Интервюларидан бирида у Украинада вақтинчалик халқаро бошқарув жорий этишни таклиф қилган Россия президентининг сўзларидан «жуда ғазаблангани»ни айтди. Трамп Россия нефтига қарши санкциялар устидан назоратни кучайтириш билан ҳам таҳдид қилган.
Трамп жорий ҳафтада Путин билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштираётганини айтганди. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков зарурат туғилса, бундай суҳбат тезкорлик билан ташкил этилиши мумкинлигини билдирди.
1 апрел куни АҚШ конгрессига Россия тинчлик музокараларидан бош тортса, унга қарши бирламчи ва иккиламчи санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. У Россия нефти, нефт маҳсулотлари, табиий газ ёки уранни сотиб олувчи мамлакатлардан импорт қилиш учун 500 фоизлик божларни назарда тутади. Қонун лойиҳасига 100 нафар сенатордан 50 нафари (25 нафардан демократ ва республикачилар) ҳаммуаллифлик қилган.
Россия ҳукумати ҳозирча кетган компаниялар орасида бизнесни Россия Федерациясига қайтаришни хоҳловчилар йўқлигини тан олди
Россия молия вазирлиги йирик хорижий компаниялардан Россияга қайтиш истагини билдирувчи бирорта ҳам ариза олмаган, деб тан олди вазир ўринбосари Иван Чебесков.
«Бизда ҳозирча бу борада муайян аризалар йўқ», – деган расмий. Шунингдек, у Россияда хорижликларнинг бизнесдан чиқиши бўйича келишувлар амалга оширилиши давом этаётгани, бироқ сўнгги пайтларда уларнинг сони камайиб бораётганини таъкидлади. РБК қайд этишича, 2024 йилда Россияда хорижликларнинг чиқиб кетиши бўйича 58 та битим қайд этилган, ундан бир йил аввал эса бу миқдор 97 тани ташкил этганди.
Россия ҳукумати Россия-Украина урушини якунлаш ва АҚШ билан икки томонлама муносабатларни яхшилаш бўйича музокаралар бошланган бир пайтда Ғарб бизнесини Россияга қайтариш ҳақида гапира бошлаганди. Шу билан бирга, Россия расмийлари қайтишни истаган компанияларга қўшимча шартлар қўйилиши мумкинлигини айтмоқда.
Путин март ойи ўрталарида «ҳамкорлар ташаббуси билан» тегишли музокаралар аллақачон олиб борилаётганини айтди ва кўп ўтмай ҳукуматга қайтиш учун «максимал даражада шаффоф» қоидаларни ишлаб чиқишни топширди.
26 март куни Путин Италиянинг Ariston компанияси активларини миллийлаштириш тўғрисида бир йил аввал имзоланган фармонни бекор қилди. Бундай қарорнинг сабаблари расман аниқлаштирилмаган.
Кейинги куни Ariston Россияда иш бошлаганини эълон қилди. Кўпгина нашрлар буни Ғарбнинг биринчи йирик компаниясининг Россия бозорига қайтиши сифатида тақдим этди, аммо бу ундай эмас эди: италян ишлаб чиқарувчиси расман Россия Федерациясидан кетмаганди ва ишни давом эттириш тўғрисидаги баёнот фақат компания энди Россия бизнесини мустақил бошқара олиши контекстида берилди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Фарғонада Сингапур иштирокида муқобил энергия манбалари жорий этилади
Ўзбекистон | 11:45
-
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади
Жаҳон | 11:30
-
Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган тадбиркорларга субсидия ажратилади
Ўзбекистон | 11:15
-
Кувайт билан нефть-кимё соҳасида 850 млн долларлик лойиҳалар амалга оширилади
Иқтисодиёт | 11:00
Мавзуга оид

11:30
Трамп маъмурияти Қатардан «учар сарой» олади

16:31 / 11.05.2025
Сулҳ ўрнига – Истанбулда янги музокаралар. Путин Ғарбнинг 30 кунлик оташкесим бўйича таклифига қандай жавоб қайтарди?

23:06 / 09.05.2025
Трамп бойлар учун солиқни ошириш таклифини берди

20:39 / 09.05.2025