WSJ: АҚШ депортация қилинадиган мигрантларни Молдовага жўнатмоқчи
Таъкидланишича, депортация қилинадиган фуқаролар тақдири, хусусан, уларга ўзлари юборилган мамлакатда бошпана берилиш ёки берилмаслиги Қўшма Штатларни қизиқтирмайди.

Фото: AP
Доналд Трамп маъмурияти АҚШдан чиқариб юбориладиган мигрантларни қабул қилиши мумкин бўлган давлатларни қидирмоқда. Молдова шу каби давлатлардан бирига айланиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal.
АҚШ иммиграция органлари бундай ҳамкорлик моделига мисол сифатида феврал ойида Панама билан тузилган бир марталик келишувни кўриб чиқмоқда. Ушбу келишув шартларига мувофиқ Панама депортация қилинган (асосан Яқин Шарқдан келган) шахсларни олиб келган самолётни қабул қилган ва уларнинг репатриацияси билан ўзи мустақил шуғулланган.
Газета маълумотларига кўра, АҚШ ҳукумати Молдовадан ташқари, Ливия, Руанда, Бенин, Эсватини, Мўғулистон ва Косовони кўриб чиқмоқда.
Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ расмий шартнома тузилишини мажбурий шарт деб ҳисобламайди. Бундан ташқари, депортация қилинадиганларнинг тақдири, масалан, уларга бошпана бериладими, репатриация қилинадими ёки йўқ — бу Қўшма Штатларни қизиқтирмайди.
АҚШ юқоридаги давлатлар бирор бир молиявий механизм ёки президент Трампдан сиёсий ёрдам эвазига мигрантларни қабул қилишга рози бўлишларига умид қилмоқда.
Доналд Трампнинг сайловолди кампаниясидаги асосий ваъдаларидан бири ноқонуний миграцияга қарши қатъий кураш эди. Жумладан, Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Америка тарихидаги энг йирик депортация операциясини ташкил этиш ниятида эканини маълум қилган.
Ҳозирда АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтишлар сони сўнгги ўн йилликлардаги энг паст кўрсаткичга тушиб кетган бўлса-да, Трамп маъмурияти депортация суръатлари нисбатан паст даражада эканидан норози бўлмоқда. Маълумотларга кўра, жиноят содир этган ёки депортация қарори чиққан 1 миллион кишини чиқариб юбориш кўзда тутилган.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон Покистон чегарани ўққа тутаётганини маълум қилди
Жаҳон | 08:50
-
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди
Ўзбекистон | 08:31
-
Зеленский Мерцга: Украина Германиянинг қўллаб-қувватловига умид қилмоқда
Жаҳон | 08:18
-
Uzbekistan Airways айрим йўналишларда парвозлар жадвалига ўзгартиришлар киритади
Ўзбекистон | 07:51
Мавзуга оид

21:37 / 08.05.2025
Британия биринчи бўлиб АҚШ билан «савдо битими» тузди

21:34 / 08.05.2025
Москва ва Вашингтон Россия газини Европага етказиб беришни тиклаш вариантини муҳокама қилмоқда

19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди

18:00 / 08.05.2025