Ноқонуний иморатлар ҳақидаги маълумотларни Қурилиш вазирлигига юбориш мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат архитектура назоратини амалга оширишнинг янги механизмини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда бартараф этишда давлат архитектура назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди ва унинг кучга кириш санаси 27.06.2025 йил этиб белгиланди.
Жисмоний ва юридик шахслар ўзбошимчалик билан қурилган (қурилаётган) бино ва иншоотларни видеотехника воситалари орқали қайд этиб фото ва видео материалларни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига кўриб чиқиш учун «Огоҳ фуқаро» платформаси орқали юборишлари мумкин.
Ваколатли орган давлат архитектура назорати тадбирларини ўтказишда ўз ваколатлари доирасидан четга чиқмаслиги ва назорат предметига тааллуқли бўлмаган ҳужжатларни (ахборотни) талаб қилмаслиги керак.
Бино ва иншоотни ўзбошимчалик билан қурган шахс уни 15 сутка ичида ўз ҳисобидан бартараф этиши шарт.
Кўрсатилган муддат тугагач, ваколатли орган судга бино ёки иншоотни мажбурий бузиб ташлаш тўғрисида даъво аризаси киритади.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампизм чўққиси, Украинада асир тушган хитойликлар ва “таҳқирланган” Нетаняҳу — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 19:01
-
“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди
Ўзбекистон | 19:00
-
Украина иккинчи F-16 қирувчи самолётини йўқотди
Жаҳон | 18:34
-
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди
Жаҳон | 18:12
Мавзуга оид

14:42 / 11.04.2025
Рақобат қўмитаси қурилишни вақтида тугалламаган қурилиш компаниясига нисбатан иш қўзғатди

14:09 / 08.04.2025
Тошкентнинг Қорасарой кўчасида туннел қурилиши бошланди

13:38 / 28.03.2025
“Мулалак” ГЭСи қурилишини Хитой молиялаштиради” – “Ўзбекгидроэнерго”

18:31 / 20.03.2025