Ўзбекистон | 09:42 / 01.04.2025
1529
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Малайзия микроэлектроника йўналишида мутахассислар тайёрлайди

Элчихона кўмагида "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Малайзия фан университети (Universiti Sains Malaysia – USM), Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат техника университети ва Ўзбекистон Миллий университети раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди.

Фото: Getty images

Шунингдек, музокараларда USM қошидаги Электротехника ва электроника муҳандислиги мактаби, Материал ва минерал ресурслар муҳандислиги мактаби, Микроэлектроника лойиҳалаштириш бўйича илғор тажриба маркази вакиллари қатнашди.

Унда Микроэлектроника ва яримўтказгич технологиялари йўналишларида мутахассислар тайёрлаш, малака ошириш, илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш имкониятлари, USM билан қўшма факультет таъсис этиш ва дуал таълим дастурини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар натижасида талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, Ўзбекистон вакиллари учун ўқув курслари, тажриба алмашиш ва стажировкалар ташкил қилиш, қўшма таълим дастурини йўлга қўйиш, ўзаро ташрифларни уюштириш бўйича келишувларга эришилди.

USM 1969 йилда ташкил этилган. Малайзияда ва минтақада яримўтказгич саноати учун мутахассислар тайёрловчи етакчи университет ҳисобланади. Университет QS World Rankings халқаро рейтингида 146-ўрин қайд этилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти