Жаҳон | 20:08 / 31.03.2025
1002
2 дақиқада ўқилади

Франция антимонополия регулятори Appleʼни 150 млн евро жаримага тортди

Америка компанияси дастурий таъминот бозори қоидаларини бузишда айбдор деб топилди.

Фото: AP

Франциянинг Autorite de la concurrence антимонополия регулятори Американинг Apple компаниясини 150 миллион евро жаримага тортди. Регулятор баёнотида таъкидланишича, компания iOS ва iPadOS операцион тизимларига эга қурилмаларига мобил иловаларни тарқатишда устун мавқейини суиистеъмол қилган.

Қонунбузилиши 2021 йил апрелдан 2023 йил июлгача бўлган даврни қамраб олади.

Назорат органининг аниқлашича, иловаларнинг фойдаланувчи фаолиятини кузатиш имкониятларини тартибга солувчи тизим — App Tracking Transparency (ATT) механизми Apple томонидан эълон қилинган шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш мақсадига эришиш учун зарур эмас.

2021 йилда ишга туширилган ATT иловани ишлаб чиққан дастурчиларга фойдаланувчилардан ўзларининг фаоллигини кузатишга рухсат беришларини сўраш мажбуриятини юклайди.

«Ушбу механизмни жорий этиш бир нечта рухсат сўровчи ойналарнинг пайдо бўлишига олиб келган, бу эса учинчи томон иловалари ва iOSʼдан фойдаланишни жуда мураккаблаштирган», — дейилади регулятор хабарида.

Бундан ташқари, мазкур ойналар билан боғлиқ қоидалар «механизмнинг нейтраллигига путур етказган, натижада, илова ишлаб чиқувчилар ва реклама хизматлари етказиб берувчиларга иқтисодий зарар етказилган».

Apple Франция ҳукуматининг қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди, бироқ регулятор ATT механизмини ўзгартириш бўйича аниқ талаблар қўймаганини таъкидлади. Қайд этилишича, ушбу тизим фойдаланувчиларга шахсий маълумотлари устидан қўшимча назорат имкониятини беради ва истеъмолчилар, фаоллар ҳамда маълумотлар ҳимояси бўйича расмий органлар томонидан кенг қўллаб-қувватланган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти