Хитой Марсда нафас олиш имконини берувчи технологияни яратди
Ушбу технология Ерда саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва ҳавони тозалашдан тортиб сув ости транспорт воситаларида фойдаланишгача бўлган кенг доирадаги салоҳиятга эга.

Фото: Freepik
Хитойлик олимлар карбонат ангидриддан кислород ишлаб чиқаришнинг янги усулини ихтиро қилди ва бунда самарадорлик 98 фоизга етди. Марсда ушбу технологиядан фойдаланиш айниқса истиқболли, деб ёзди Ixbt.
Катализатор сифатида анъанавий равишда ишлатиладиган водород ўрнига литийдан фойдаланилган.
Жараён электрокимёвий ҳужайрада рутений ва кобальтдан тайёрланган нанокатализаторда амалга оширилади. Карбонат ангидрид литий карбонатга, сўнгра углерод ва литий оксидга айланади. Якуний босқичда литий оксиди парчаланади, кислород чиқаради ва литийни қайта ишлатилиши учун тиклайди.
Таъкидланишича, ушбу технология Ерда саноат чиқиндиларини қайта ишлаш ва ҳавони тозалашдан тортиб сув ости транспорт воситаларида фойдаланишгача бўлган кенг доирадаги салоҳиятга эга.
Бу технологиядан фойдаланиш, айниқса, атмосфера деярли бутунлай карбонат ангидриддан иборат бўлган Марсда истиқболли. Кислородни жойида ишлаб чиқариш уни Ердан ташиш заруратини камайтириш орқали келажакдаги Марс миссияларини сезиларли даражада соддалаштиради.
Аввалроқ, SpaceX асосчиси Илон Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди. Унинг қайд этишича, агар парвоз муваффақиятли бўлса, одамлар Марсга 2029 йилдаёқ қўниши мумкин.
Мавзуга оид

18:19 / 28.03.2025
Тайван Хитойнинг йирик компаниясини саноат жосуслигида айбламоқда

15:24 / 28.03.2025
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди

18:11 / 27.03.2025
TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

14:33 / 27.03.2025