Тайван Хитойнинг йирик компаниясини саноат жосуслигида айбламоқда
Аниқланишича, микроэлектроника воситаларини ишлаб чиқарувчи SMIC компанияси Самоада юридик шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, Тайванда шуъба корхонасини очган.

Фото: AFP
Тайван Адлия вазирлиги тергов бюроси Хитойнинг чиплар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи SMIC компаниясига қарши ўтказилган тергов тўғрисида маълумот берди.
Қайд этилишича, тергов 2024 йил декабр ойида бошланган ва Хитойнинг 10 та компаниясини қамраб олган. 2025 йил 18-27 март кунлари бюронинг 180 дан ортиқ ходимлари 34 та манзилда тинтувлар ўтказиш ва 90 кишини сўроқ қилишга жалб этилган.
Текширувлар давомида Хитой компанияси Самоада рўйхатдан ўтган юридик шахсдан фойдаланиб, Тайванда хориж инвестицияси ниқоби остида шуъба корхона очган. Аслида эса ушбу схемадан тайванлик мутахассисларни ёллашда фойдаланилган.
Тайван Хитой компанияларига оролда тадбиркорлик фаолиятини олиб боришни, жумладан, ҳукуматнинг расмий рухсатисиз маҳаллий мутахассисларни ишга ёллашни тақиқлайди. Аммо Хитой технологик компаниялари Тайванда ваколатхоналар очиб, ўзларини хориж ёки маҳаллий фирма сифатида таништиргани билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар аниқланган.
Таъкидланишича, 2020 йилдан бери Тайван ҳукумати маҳаллий мутахассисларни ноқонуний ишга ёллашга уриниш билан боғлиқ юзлаб Хитой компанияларига қарши иш очган. Таҳлилчилар фикрича, Хитой компаниялари яримўтказгичлар ишлаб чиқариш соҳасида илғор технологияларни қўлга киритишга уринмоқда, чунки Хитой АҚШ санкциялари сабаб Ғарб ва Тайван технологияларидан қонуний йўл орқали фойдалана олмайди.
Мавзуга оид

15:24 / 28.03.2025
Хитойда дунёдаги илк биринчи ёрдам кўрсатувчи робот тақдим этилди

18:11 / 27.03.2025
TikTok эгаси Хитойнинг энг бой одамлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади

14:33 / 27.03.2025
Тайван ҳарбий-денгиз кучлари кемаси Хитой кемаси билан тўқнашиб кетди

20:59 / 26.03.2025