Ўзбекистон | 12:37
26154
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқароси қарийб 5,1 млн долларга Сеулдан квартира сотиб олди

41 ёшли Ўзбекистон фуқароси А. Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан 244 метр квадрат квартирани 7,4 млрд вонга (тахминан 5 млн 94 минг доллар) харид қилди. Бу бой одамлар яшайдиган ҳашаматли турар жой комплексидаги энг қиммат транзакция сифатида қайд этилган. Ҳисоб-китоб тўлиқ нақд пулда амалга оширилган.

Фото: AP

Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридаги машҳур Banpo Xi турар жой комплексида жойлашган 244㎡ квартира 7,4 млрд вонга (тахминан 5 млн 94 минг доллар) сотилди, дея хабар берди маҳаллий Choson.biz нашри. Бу ушбу ҳудуддаги энг юқори транзакция бўлган.

Қайд этилишича, ҳашаматли харид 41 ёшли Ўзбекистон фуқароси А. томонидан ўтган йилнинг ноябр ойида амалга оширилган. Харидорнинг манзили сифатида Тошкентдаги “Корея-Ўзбекистон анъанавий тиббиёт клиникаси” кўрсатилган.

Ҳисоб-китобларга кўра, 7,4 млрд воннинг барчаси нақд пулда тўланган, чунки мулк далолатномасида алоҳида ипотека рўйхатдан ўтказилмаган.

Banpo Xi жами 3410 та турар-жойдан иборат катта мажмуа бўлиб, бу ердаги хонадонларда Жанубий Кореянинг бир қатор бой ва машҳур инсонлари яшайди.

Мавзуга оид