Лондонда уч болгар Россия фойдасига жосусликда айбдор деб топилди
Буюк Британияда яшовчи Болгариянинг уч фуқароси Россия номидан Европадаги жосуслик операциясида иштирок этганликда айбдор деб топилди. Яна уч болгар ҳам ўз айбини тан олди.

Буюк Британияда яшовчи уч болгариялик Россия номидан бутун Европа бўйлаб жосуслик амалиётида иштирок этганликда айбдор деб топилди. Бу ҳақда 7 март, жума куни Лондон полицияси хабар берди.
Лондондаги Олд Бейлида уч ой давом этган суд жараёни якунларига кўра, икки аёл ва бир эркак «Россия учун тўғридан тўғри ёки билвосита фойдали маълумот олиш мақсадида» тил бириктирганликда айбдор деб топилди», дейилади судда. Гап Катрин Иванова, Ваня Габерова ва Тихомир Иванчев ҳақида кетмоқда. Уларни 14 йилгача қамоқ жазоси кутмоқда.
Яна уч киши — Орлин Русев, Бизер Жамбазов ва Иван Стоянов суд бошланишидан олдин Давлат сирлари тўғрисидаги қонунни бузганлик айбини тан олди.
«Ҳукмлар Россия давлати номидан Буюк Британия ва Европада кузатув операцияларини амалга оширган гуруҳга нисбатан ўта мураккаб текширувдан сўнг чиқарилди», деди полициянинг терроризмга қарши кураш қўмондонлиги раҳбари Доминик Мерфи.
Марсалекнинг жосуслик тармоғи
Терговчиларга кўра, жосуслик тармоғини Wirecard собиқ менежери Ян Марсалек бошқарган, у халқаро қидирувга берилган ва гўёки беш йил аввал кўп миллиард долларлик фирибгарликдан сўнг Россияга қочиб кетган.
Терроризмга қарши кураш қўмондонлиги детективлари 2023 йил 8 февралда ўтказилган мувофиқлаштирилган қатор рейдлар ва ҳибсга олишлар натижасида 200 000 дан ортиқ хабарларни ўрганиб чиқди ва юзлаб буюмларни мусодара қилди.
Терговга маълум бўлишича, гуруҳ, хусусан, Украина аскарлари машғулотлардан ўтиши мумкин бўлган Германиядаги Америка ҳарбий объектини кузатган.
Айтилишича, жосуслик фаолияти Лондон, Штутгарт, Вена, Валенсия ва Черногорияда содир этилган. Бунинг учун айбланувчи катта миқдорда пул олган, деди прокурор суд мажлисида.
Мавзуга оид

17:32
Россияда 685 минг хорижлик назорат остидаги шахслар реестрига киритилди

21:19 / 08.03.2025
Россияда оғир тан жароҳати олган эркак Ўзбекистонга қайтарилди

15:06 / 08.03.2025
Россияда миллиардерларнинг бойлиги Трамп келиши билан ортди

14:31 / 08.03.2025