Фойдали қазилмаларни қазиб чиқаришни назорат қилиш тартиби тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «Тоғ-кон ва геология саноати вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz
Инспекция ер қаъридан фойдаланувчилар (юридик ва жисмоний шахслар) томонидан ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ва норматив ҳужжатлар талабларига геологик ўрганиш, фойдали қазилмаларни (шу жумладан ерости сувларини) қазиб олиш ва минерал хомашёни қайта ишлаш жараёнида риоя қилиниши устидан назорат олиб боради.
Инспекциянинг вазифаларидан бири – ер қаъридан фойдаланишда маркшейдерлик ўлчов ишларини ўз вақтида ўтказилиши ва қазиб олинган (ажратилган) фойдали қазилмаларнинг ишончли ҳисоби юритилиши устидан назорат қилиш. Бу назорат 1984 йилги Жаҳон геодезик тизими (WGS-84) асосида амалга оширилади.
Маркшейдерлик ўлчовлари маълумотлари бўйича амалда қазиб олинган (ажратилган) фойдали қазилмалар ҳажми тўғрисидаги ҳисоботлар ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қуйидаги талабларга риоя қилган ҳолда тақдим этилади:
- бирламчи ҳужжатларнинг (ҳисоб-фактуралар, ўлчов воситалари кўрсаткичлари ва бошқа зарур маълумотлар) электрон нусхалари ахборот тизимидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетига киритилади;
- шахсий кабинетга киритилган маълумотлар маркшейдерлик ташкилотлари ва хабардор қилиш тартибида фаолият юритаётган ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ЭРИ билан тасдиқланади;
- аниқлаштирилган маълумотлар ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 20-санасигача Тоғ-кон ва геология саноати вазирлигининг "Ер қаъридан фойдаланиш маркази" давлат муассасаси томонидан ер қаъридан фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетлари орқали солиқ органларига автоматик равишда тақдим этилади.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
- Тоғ-кон ва геология саноати вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом;
- Тоғ-кон ва геология соҳасини назорат қилиш инспекциясининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқарув қисми тўғрисидаги низом.
Мавзуга оид

13:48 / 24.02.2025
АҚШ: Қазилмалар бўйича битим хавфсизлик кафолатларига эга эмас

09:55 / 15.10.2024
Автобус йўлакларида бошқа транспортларнинг ҳаракатланиши устидан назорат кучайтирилди

16:21 / 12.07.2024
Бюджет маблағларидан фойдаланиш устидан молиявий назорат кучайтирилади

14:44 / 10.06.2024