Қайси мамлакатлар ҳарбий соҳага энг кўп маблағ сарфлайди?
2000 йилдан 2023 йилгача бўлган даврда глобал ҳарбий харажатлар 798 млрд доллардан 2,44 трлн долларгача ёки 3 баробарга кўпроққа ошди. АҚШ – ҳарбий соҳага энг кўп маблағ сарфлайдиган давлат. Ундан кейинги ўринларда Хитой, Россия, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони.

Фото: Sgt. Thiem Huynh/U.S. Army
АҚШ президентлигига Доналд Трамп келгач мудофаа харажатларини қисқартириш ташаббуси билан чиқа бошлади. Хусусан у Украина ва Ғазо секторидаги уруш тугаши билан Россия ҳамда Хитой билан мудофаа харажатларини қисқартириш бўйича музокаралар ўтказиш ниятида эканини маълум қилди. Шунингдек, Трамп Россия ва Хитой билан ядровий қуроллар сонини камайтириш мавзусидаги музокараларни ҳам қайта тикламоқчи. Хўш, дунё мамлакатлари ҳарбий соҳага қанча пул сарфлайди?
Al Jazeera’нинг Стокҳолм халқаро тинчлик тадқиқот институти (SIPRI) таҳлилларига таяниб ёзишича, 2023 йилда глобал ҳарбий харажатлари 6,8 фоизга кўпайиб, 2,44 триллион долларгача ошган. Бу киши бошига 306 долларни ташкил этади.
Таққослаш учун, 2000 йилда жаҳон ҳарбий харажатлари 798 миллиард доллар ёки аҳоли жон бошига 130 доллар бўлган. Ўтган 23 йил мобайнида ҳарбий соҳага ажратилаётган пул 3 баробардан кўпроққа ошган.
Ҳарбий бюджети энг катта бўлган мамлакатлар
АҚШ – ҳарбий соҳага энг кўп маблағ сарфлайдиган давлатдир. SIPRI маълумотларига кўра, 2023 йилда Қўшма Штатларнинг мудофаа бюджети 880 миллиард долларни ташкил этган. Бу кейинги ўринлардаги саккизта давлатнинг умумий харажатларидан ҳам кўпроқ.
Шунингдек, Хитой (309 миллиард доллар), Россия (126 миллиард доллар), Ҳиндистон (83 миллиард доллар) ва Саудия Арабистони (74 миллиард доллар) каби давлатларнинг ҳам мудофаа бюджети анча катта ҳисобланди.
Ҳарбий харажатлар ялпи ички маҳсулотга нисбатан олинганда, энг юқори кўрсаткич Украинада – 36,7 фоиз. Бу борада ЯИМнинг 8,9 фоизини сарфлаган Ливан иккинчи, Жазоир (8,2 фоиз), Саудия Арабистони (7,1 фоиз) ва Жанубий Судан (6,3 фоиз) эса кейинги ўринларни банд қилган.
Мавзуга оид

16:37
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:30 / 08.03.2025
Илон Маск Оқ уйда давлат котиби Марко Рубио билан жанжаллашди – ОАВ

16:41 / 08.03.2025