Ўзбекистон | 21:14 / 26.02.2025
3663
1 дақиқада ўқилади

Кичик бизнес субъектлари 10 мартгача йиллик статистика ҳисоботини топширишга чақирилди

Ҳисоботларни hisobot.stat.uz электрон платформаси орқали тақдим этиш мумкин.

Тошкент шаҳар статистика бошқармаси кичик бизнес субъектларини 1-кб йиллик ҳисоботни топшириш муддати яқинлашаётганидан огоҳлантирди.

Ҳисоботни топширишнинг сўнгги муддатлари:

  • кичик бизнес субъектлари – 2025 йил 10 март;
  • чет эл инвестициялари иштирокидаги кичик бизнес субъектлари – 2025 йил 1 апрел.

Ҳисоботларни hisobot.stat.uz электрон платформаси орқали тақдим этиш мумкин.

2025 йил 1 феврал ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони 97,5 мингтани ташкил этган — улардан 87,7 мингтаси тадбиркорлик субъектларидир.

Ушбу тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланиши (умумий сонидаги улуши) қуйидагича: савдо – 32,0 фоиз, саноат – 11,1 қурилиш – 6,9 фоиз, ҳудудий кесимда эса энг кўпи Мирзо Улуғбек тумани – 11,9 фоиз, Юнусобод тумани – 11,9 фоиз, Чилонзор тумани – 11,7 фоиз, Олмазор тумани – 9,1 фоиз ва Яшнобод туманида – 9,1 фоиз фаолият кўрсатмоқда.

Мавзуга оид