Ўзбекистон | 21:26 / 25.02.2025
10334
1 дақиқада ўқилади

Муборак туманига янги ҳоким тайинланди

Туманга 2023 йил октябридан буён раҳбарлик қилиб келган Мухтор Ҳайитмуродов ўрнини Ғолиб Муродов эгаллади. У бунгача «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида эди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Бугун халқ депутатлари Муборак тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўриб чиқилди.

Сессияда депутатлар Ғолиб Неъматович Муродовни Муборак тумани ҳокими лавозимига тасдиқлашди.

Ғолиб Муродов 1981 йил Миришкор туманида туғилган. У Тошкент давлат аграр университети ва Тошкент молия институтини тамомлаган.

Тайинловга қадар у «Ҳудудгаз Қашқадарё» газ таъминоти филиали директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

Муборак туманига 2023 йил октябридан буён Мухтор Ҳайитмуродов ҳокимлик қилиб келаётганди. Унинг истеъфоси сабаби маълум қилинмаган.

Мавзуга оид