Ўзбекистон | 21:09 / 24.02.2025
6794
1 дақиқада ўқилади

Статистика агентлигига янги директор тайинланди

Баҳодир Бегалов ўрнини Беҳзод Ҳамроев эгаллади. У бунгача Марказий банк раиси ўринбосари эди.

Фото: Kun.uz

Беҳзод Ҳамроев Президент ҳузуридаги Статистика агентлиги директори лавозимига тайинланди. Ўзбекистон президентининг бу борадаги тегишли фармони қабул қилинди.

Шу муносабат билан Беҳзод Ҳамроев Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Беҳзод Ҳамроев 1983 йил Бухоро вилоятида туғилган. 2006 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети магистратурасини, 2016 йили Япониянинг сиёсий фанлар миллий институтини тамомлаган. Эконометрика ва статистика магистри даражасига эга.

Меҳнат фаолиятини Иқтисодиёт вазирлигида бошлаган. У 2008 йилдан буён Марказий банк тизимида иш бошлаган, 2020 йилда МБ раиси ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Бунгача Статистика агентлигига салкам 8 йил давомида Баҳодир Бегалов раҳбарлик қилган, у 2025 йил январ ойида лавозимидан озод этилганди.

Мавзуга оид