Миллий тиббиёт марказида бир вақтда 3 та жигар трансплантацияси ўтказилди

Фото: Миллий тиббиёт маркази
19 феврал куни Миллий тиббиёт марказида мисли кўрилмаган тиббий амалиёт ўтказилди.
Ҳиндистоннинг Shinon компанияси шифокорлари ва Марказ трансплантологлари ҳамкорлигида бир вақтнинг ўзида 3 та жигар трансплантацияси амалга оширилди.
«Бу марказ тарихида илк бор содир бўлаётган йирик жарроҳлик амалиёти бўлиб, 3 нафар донор ва 3 нафар бемор билан параллел равишда операция олиб борилди.
Ушбу тарихий қадам Ўзбекистонда трансплантология соҳасининг янги босқичга кўтарилганидан далолатдир», дейилади марказ матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, айни вақтда учала беморнинг ҳам ҳолати яхши ва улар тикланиш жараёнини ўтамоқда.
Мавзуга оид

18:38 / 19.12.2024
Миллий тиббиёт марказида ноёб лапароскопик WHIPPLE амалиёти муваффақиятли ўтказилди

12:15 / 20.07.2023
“Дорини вақтида ичмаслик ўлимга олиб келади” — буйрак ва жигар кўчириб ўтказилган беморлар норози

18:44 / 27.08.2022
“Донорнинг ўлими жуда камдан кам кузатилади” — шифокор Самарқанддаги муваффақиятсиз жигар трансплантацияси ҳақида

10:49 / 22.08.2022