Ўзбекистон | 16:06 / 24.02.2025
2231
1 дақиқада ўқилади

Иқлим ўзгариши миллий марказига директор тайинланди

Фото: Экология ва иқлим вазирлиги

Саттаров Фаррух Қўчқор ўғли Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг тегишли буйруғи билан вазирлик ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази директори лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, Фаррух Саттаров 1986 йил 28 июлда Жиззах вилояти Жиззах шаҳрида туғилган. 2007 йилда Тошкент давлат техника университети (бакалавр), 2023 йилда эса Тадбиркорлик ва бизнес олий мактабини (магистр) тамомлаган. 

Фаррух Саттаров тайинловга қадар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг «Экологик сиёсат» департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа ташкилотларда турли лавозимларда ишлаган.

Мавзуга оид