Бизнес муваффақияти – “Brand Awards International” мукофотининг диққат марказида
Ўзбекистонда машҳур “Йил бренди” мукофоти бу йил номи, логотипи, форматини ўзгартириб, 2024 йилдаги бизнес муваффақиятлар учун барча қатнашчиларига тақдим этиладиган халқаро мукофотга айланди.

Фото: Brand Awards International
Ўзбекистон маркетинг уюшмаси брендлар учун VIII “Brand Awards International” мукофотида қатнашишга аризалар қабули бошланганини эълон қилди.
Ҳар қандай бизнес соҳибининг мақсади – маҳсулот яратиб, ҳар бир истеъмолчини унинг қадриятларига ошно қилишдир. Бу йўлда энг яхши восита ишончли ва машҳур брендни шакллантиришдир, у ҳар бир истеъмолчига ўзининг энг нозик эҳтиёжларини қондиришда ёрдам беради.
Ҳеч биримиз у ёки бу бренд ҳақида, унинг қадриятлари ва фойдалари ҳақида ҳар доим ҳам етарлича ахборотга эга бўлавермаймиз, айниқса гап маҳаллий ва унчалик машҳур бўлмаган брендлар ҳақида борса. Бунинг оқибати ўлароқ, ҳамма потенциал мижозлар ҳам ўзларига ҳақиқатан мос келадиган бренд ҳақида хабардор бўлмайди, бренд эса, ўз навбатида, муносиб сотувларсиз қолади.
Ҳаётимизда биз доим ўзимиз учун обрўли бўлган манбалар (дўстлар, қариндошлар, ҳамкасблар)дан тавсиялар ёрдамида танловимизга тасдиқ излаймиз. Айниқса бу борада профессионалнинг тавсияси қадрли. Бу ҳар доим танловимизни енгиллатади ва қарорлар қабул қилишда бизга дадиллик беради.
Бунинг учун бренд соҳиблари асосий, доимий ва садоқатли, маҳсулот номи ўзи шунчаки сўз эмас, балки ҳақиқий сифат, қулайлик ва шинамлик белгиси бўлган мижозлар биринчи навбатда эътибор берадиган бренднинг қадриятларини ўз фойдаланувчиларига тушунарли шаклда қадоқлаши керак.
Шу мақсадларда “Brand Awards International” мукофотининг ташкилотчилари мукофотда қатнашиш ва бренднинг энг муҳим ютуқларини тақдим этиш, уларнинг қийматини баҳолашнинг оптимал форматини тайёрлади. Бренднинг муайян сифат ва миқдор характеристикалари асосида, қадрлилик ва келгусидаги ишончлилик нуқтаи назаридан, истеъмолчи бренднинг ўтган йилдаги ютуқлари тўғрисидаги энг муҳим ахборотга эга бўлиши мумкин бўлади.
Мукофотда қатнашиш учун marketing.uz сайтида ариза топшириш, бриф саволларига жавоб бериш ва бренд қийматини ҳисоблаб чиқиш учун ахборотни тақдим этиш керак. Бренд қиймати фақат мукофот иштирокчисининг истагига кўра ҳисоблаб чиқилади ва чоп этилади. Олинган сифат ва миқдор маълумотлари ҳамда ютуқлар асосида эксперт ҳайъати совринлар тақдим этади. Мукофотда исталган мамлакатдан исталган бренд қатнашиши мумкин.
“Компаниянгизнинг бренди қанча туриши ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Ўзингиз тикаётган ҳар бир нарса – вақт, пул, саъй-ҳаракат – ҳаммаси реал натижа келтириши лозим. Қарангки, бренд қийматини ҳисоблаб чиқса бўлар экан. Бўлганда ҳам, бу қоғоздаги рақам эмас, балки садоқатли аудитория туфайли бизнес оладиган реал фойда бўлади, - дея қайд этади Ўзбекистон маркетинг уюшмаси бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедов. – Бизнес соҳиби биргина мақсад учун тер тўкади – бу бренд қиймати, у маҳсулотнинг такомиллашувини, истеъмолчи уни танишини, сифат назорати, рақобатчиларни ўрганиш, жамоани шакллантириш кабиларни ўз ичига олади. Бренд бу – логотипнинг ўзигина эмас, бренд бу – компания ва маҳсулотни яқин йилларда ривожлантиришнинг истеъмолчилар учун тушунарли ва улар учун мақбул равшан стратегиясидир”.
Истеъмолчи том маънода қимматга эга брендли бўлишни истайди, шу сабабли катта брендлар тизимли равишда ўз қийматини эълон қилиб боради.
2024 йилдаги дунёнинг энг қиммат брендлари – InterBrand талқинига кўра – Apple ($488,9 млрд), Microsoft ($352,5 млрд), Amazon ($298,1 млрд), Google ($291,3 млрд), Samsung ($100,8 млрд) ва бу брендларнинг ҳар бир истеъмолчиси ўз эътибори ва харидлари билан уларнинг ривожланишига инвестиция киритаётганини тушунади.
Агар брендингиз улкан бўлмаса, у бозордаги улуши ва ўз садоқатини ҳамёнлари орқали ифодалайдиган истеъмолчилар сонидан қатъи назар, айнан ўз истеъмолчилари наздидаги қийматининг салмоғини билиши лозим.
Аризалар 2025 йил 28 мартгача қабул қилинади. Иштирок этиш шартлари ва мукофот ҳақидаги низом билан marketing.uz сайтида танишишингиз мумкин.
Бош ҳамкор – KAPITALBANK
Реклама ҳуқуқи асосида