Андижонда Nexia-3 билан тўқнашган Damas зовурга ағдарилиб кетди
Маълумотларга кўра, ЙТҲ Damas ҳайдовчиси тезликни ошириши ва оралиқ масофани сақламагани туфайли келиб чиққан. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Видеодан кадр
Андижон вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Асака туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, 22 феврал куни соат 23:00 ларда Асака тумани «Янги обод» МФЙ ҳудудидан ўтган Д-105 Фарғона ҳалқа автомобил йўлининг 168-километрида 26 ёшли А.М. Damas русумли автомашинасида йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. У Асака—Фарғона йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтида белгиланган тезлик меъёрига риоя қилмаслик ва оралиқ масофа сақламаслик оқибатида ўзи билан бир йўналишда, олдинда чапга қайрилиб олмоқчи бўлган Nexia-3 автомашинасининг орқасидан бориб урилган. Натижада, Damas автомашина ҳайдовчиси рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги зовурга тушиб, ағдарилиб кетган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ, автомашиналар техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

08:10
Себзор кўчасида иккита Nexia-3 иштирокида ЙТҲ содир бўлди

09:51 / 09.03.2025
Учта вилоятда “валютчиклар” ушланди

15:12 / 06.03.2025
Россиядаги ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

19:55 / 03.03.2025