Ўзбекистон | 10:04 / 21.02.2025
12409
2 дақиқада ўқилади

Йўл ҳаракати қоидаларида айрим ҳолатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланди

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят кодексига қўшимчалар киритилди.

Фото: Kun.uz

“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларга ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун қабул қилинди

Жиноят кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун жиноий жавобгарлик белгиланди:

🔹Автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини ёки идентификация рақамларини қонунга хилоф равишда тайёрлаганлик, ўтказганлик ёки улардан фойдаланганлик, шунингдек уларни қалбакилаштирганлик учун;
🔹Автомототранспорт воситалари, шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини ва тракторчи-машинистларни тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномалар бериш тартибини бузганлик учун;
🔹Транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқарганлик ёки текширувдан ўтишдан бўйин товлаганлик учун;
🔹Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахснинг транспорт воситасини бошқарганлик учун;
🔹Сиқилган табиий газда, суюлтирилган нефт газида ёки дизел ва газсимон ёқилғи аралашмасида ишлайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузганлик учун.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга оид