Хитойда кўршапалаклар орасида янги коронавирус аниқланди
Вирус одамларга COVID-19 га ўхшаш йўллар билан юқади.

Фото: Shutterstock
Хитойлик вирусологлар кўршапалаклар орасида коронавируснинг янги тури аниқланганини маълум қилдилар. South China Morning Post ёзишича, бу вирус одамларга COVID-19 га ўхшаш йўллар билан юқади.
Аниқланган тур илк бор Ҳонгконгдаги япон кўршапалаги(нетопир)да топилган. Янги вирус устидаги тадқиқотлар Гуанчжоу лабораториясида Хитой Фанлар академияси бўлими, шунингдек, Ухан университети ва Ухан вирусология институти мутахассислари ҳамкорлигида олиб борилди.
Янги вирус инсон ҳужайраларини зарарлаши мумкин. Кўршапалак мербековируслари одамларга тўғридан тўғри алоқа орқали ёки оралиқ ташувчилар воситасида юқиши эҳтимоли катта.
Олимлар янги вирус турини HKU5-CоV-2 деб атади. Вирусологларнинг айтишича, бу вирус “кенг кўламли ташувчиларга эга бўлиши, турлар ўртасида унинг тарқалиш эҳтимоли юқори” бўлиши мумкин. Улар ҳозирча ваҳимага сабаб йўқлигини таъкидлади, аммо вирус янада чуқурроқ ўрганилиши зарур.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабр ойида Ухан шаҳрида COVID-19 тарқалишни бошлаган эди. 2020 йил 30 январда ЖССТ буни фавқулодда вазият деб эълон қилди, 11 мартда эса пандемия деб тан олди. ЖССТ маълумотларига кўра, бутун дунё бўйлаб 7 миллиондан ортиқ киши ушбу вирус қурбонига айланган.
Мавзуга оид

09:21
Хитой Ўзбекистонда таълим ва касбга тайёрлаш ўқув марказини очади

22:47 / 08.03.2025
ШҲТ саммити Хитойнинг Тянцзин шаҳрида кузда бўлиб ўтади

16:41 / 08.03.2025
АҚШ суди Хитойдан Covid-19 тарқалгани учун 24 миллиард доллар талаб қилди

16:24 / 07.03.2025