Жаҳон | 20:09 / 20.02.2025
3300
1 дақиқада ўқилади

Филиппинда ўлдирилган чивинлар учун пул тўлаш бошланди

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу каби ташаббусдан хурсанд эмас. Таъкидланишича, одамлар пул топиш эвазига чивин кўпайтиришни бошлаб юбориши мумкин.

Фото: EPA

Манила шаҳри яқинида жойлашган Аддишн-Хиллс қишлоғида ўлдирилган ҳар бешта чивин учун 1 песодан (қарийб 220 сўм) пул тўлаш бошланди, деб хабар беради The Guardian.

Қайд этилишича, шу орқали расмийлар ҳашаротлар орқали тарқаладиган вирус — денге безгагига қарши курашга ўз ҳиссаларини қўшмоқчи.

Филиппинда безгак билан касалланиш ҳолатлари ортмоқда. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, биргина январ ойида 28 мингта янги касаллик ҳолати қайд этилган — бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга кўп.

Аддишн-Хиллс ташаббуси миллий ҳукумат эътиборини тортди ва улар бундан хурсанд эмас. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, «чивин эвазига пул» дастури акс натижани келтириб чиқариши мумкин. Улар одамлар пул топиш учун чивин кўпайтиришни бошлаб юборишлари мумкинлигидан хавотирда.

Мавзуга оид