Жамият | 08:16 / 17.02.2025
1779
1 дақиқада ўқилади

1,2 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида 1,2 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма фош этилди. 

Фото: Ўзэнергоинспекция

“Ўзэнергоинспекция” маълум қилишича, туманда истиқомат қилувчи фуқаро З.Ҳ.га қарашли хонадонда майнинг қурилмаларни электр ҳисоблагичдан ташқари тармоққа тўғридан тўғри улаб, ноқонуний фойдаланиб келган.

Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 1 млрд 271 млн сўмлик зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид