Мерц: Америкаликлар Германия сайловларига очиқчасига аралашмоқда
ХДИ раҳбари Фридрих Мерц DW нашрига берган интервюсида Европани демократияни чеклашда айблаган АҚШ вице-президенти Вэнснинг даъволарини рад этди. «Америкаликлар сайловларга очиқдан очиқ аралашмоқда», — дейди Германия канцлери лавозимига номзод.

Фото: AP
Консерватив Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ)/Христиан-социал иттифоқ (ХСИ)дан Германия канцлери лавозимига номзод Фридрих Мерц DW нашрига берган интервюсида АҚШ вице-президенти Жеймс Дэвид Вэнснинг Европани демократия ва сўз эркинлигини чеклашда айблаган даъволарини рад этди. Мерц 14 феврал, жума куни Мюнхен хавфсизлик конференцияси доирасида Вэнс билан музокаралар ўтказди.
«Америка хавфсизлик кафолатлари сўроқ остида қолмоқда, америкаликлар эса демократик институтларни шубҳа остига қўймоқда ва сайловларга очиқчасига аралашмоқда», деди Мерц DW нашрига.
Вэнc «хавфсизлик деворларини қурмасликка» чақирди
Германия ҳукумати раҳбари лавозимига номзоднинг изоҳи Вэнснинг «хавфсизлик деворлари қурмаслик» ва «келажакдан қўрқмасликка» чақирган баёнотлари фонида билдирилди. Германияда «хавфсизлик девори» сўзи том маънода «ёнғинга чидамли девор» деган маънони англатади ва барча томонларнинг «Германия учун муқобил» (ГуМ) билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишини тасвирлаш учун ишлатилади.
Бир қатор кузатувчиларга кўра, 29 январ куни Бундестагда Германияда миграция сиёсатини қатъийлаштириш бўйича овоз бериш жараёнида бу тамойил бузилган. Мерц томонидан таклиф қилинган резолюция кейинчалик ГуМ томонидан қўллаб-қувватланди. Германияда Бундестагга сайловлар 23 феврал куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид

12:45 / 10.03.2025
Германия темирйўл компанияси поездлар кечиккани учун 196,8 млн евро тўлади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

23:28 / 08.03.2025
Германияда Мерц ва Шолц партиялари коалиция тузиш бўйича келишувга эришди

14:31 / 08.03.2025