Жамият | 16:04 / 14.02.2025
1944
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда ЙТҲ оқибатида икки киши жароҳатланди

Фото: Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ

Самарқанд шаҳарнинг Шоҳи Зинда кўчасида 13 феврал куни соат 14:05 ларда ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, Kia Bongo машинаси Shineray Т30 русумли кичик юк машинасини орқа қисмидан уриб юборган. Оқибатда Shineray Т30 йўлнинг ўнг тарафидаги пастки каналга тушиб кетган.

Иккала ҳайдовчи ҳам шифохонага мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид