Жаҳон | 18:15 / 14.02.2025
4064
1 дақиқада ўқилади

Москвадаги мигрантлар меҳмонхонасида оммавий заҳарланиш юз берди

Жабрланганлар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Фото: 360tv

Россиянинг Москва шаҳри жанубидаги «РБК сервис» меҳмонхонасида 50 киши тайёр овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Mash хабар берди.

Таъкидланишича, жабрланганлар битта таъминотчи тайёрлаган таомларни истеъмол қилган. Беш киши шифохонага ётқизилган.

Заҳарланган шахслар «Обручева 30» турар жой мажмуаси қурилишида ишлаган. Бир кун олдин уларга ош ва товуқ тортилган. Ишчилар ётоқхонада ўзини ёмон ҳис қилган, баъзилари қусишни бошлаган.

Ҳозир воқеа жойида ўнлаб тез ёрдам машиналари ишламоқда. Жабрланганлар Тожикистон ва Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда.

Қурувчиларга озиқ-овқатни «ООО Енидем» компанияси етказиб берган.

Мавзуга оид